avatar
Куч
0.00
Рейтинг
0.00

Zulfiya

Мақолалар

Insho

“Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри” мавзусида ташкил этиладиган “Энг яхши иншолар” танлови
Илм-фан


“Менинг бобом, бувим маҳалламиз фахри”
Режа:
1.       Бизнинг  Ўзбекистон  диёромиз.
2.      Нуронийларимиз кўрсатган жасорат.
3.      Нуронийларимиз эл ардоғида.
Агар тарих сахифаларни кўрсак варақлаб
Ҳаётингиз нур таратиб, турар чарақлатиб.
Бу заминда эзгуликлар томир отсин деб,
Курашгансиз, матонафдан қалбга ўт қалаб.
Бахтимизнинг боғбонисиз, жон отахонлар,
Умримизнинг сарбонисиз, жон онахонлар.
(Тошпўлат Аҳмад)
            Биз Ўзбекистон деб аталмиш тинч, обод, осойишта, ь жаннатмакон, фаровон, мустақил юртда яшаймиз. Жаннатмакон Ўзбекистонимиз 1991 йил 31 август мустақилликни қўлга киритди. Мустақиллик билан биргаўзлигига, эркинлигига, ўз ғурурига, очиқ фикирлай олишга, ўз қадриятига, динига, эътиқодига эга бўлди.
            Зулматдан нур кўринганидек бизнинг Ўзбекистонимиз ҳам ўз донғини бутун дунёга танитди. Ҳар саҳада ўсиш, ривожланиш кундан кунга илданлаб Ўзбекистон байроғи дунё бўйлаб ҳилпирамоқда.
            “Тарихсиз келажак йўқ”  деганларидек юртимиз 23 йиллик тарихга эга бўлди. Мана шу 23 йил ичида улкан, сўз билан таърифлаб  бўлмайдиган,  кўз кўриб, қулоқ эшитган бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ҳар жабхада бунёдкорлик, меъморий обидаларимизни қайта тиклаш ишлари кўз ўнгимизда шиддат билан ўз аксини топмоқда. Биз ўзлигимизни, кимнинг авлоди эканимизни англаб йэтмоқдамиз. Шу ўринда буюк саркарда бобомиз Амир Темурнинг ушбу битикларини айтмоқликни жоиз деб билдинг. “Агар бизнинг кич қудратимизга ишонмасангиз, биз қурган иморатларга боқинг”. Дархақиқат, юртимиз тинчлиги, гуллаб яшнаши, жахонга довруғи кетишга, ёшлар ва кексаларга берилаётган эътибор ўз ўзидан бўлинади. Буларнинг барчаси муҳтарам юртбошимизнинг қилган улкан меҳнатлари ва тўғри  курсатмалари деб баралла айта оламан.
      Шундай тинч ва осойишта хаётни бизга тортиқ этган бобожон ва бувижонларимиз жасорати биз ёшлар қалбида мангу яшайди. Онажонимнинг айтишларича менинг бобом Махкамов Набижон ҳам 1939  1945 йилларда уришда бўлган эканлар бувижоним эса фронт ортида “Хамма нарса фронт учун” шиори остида ишлашган эканлар”. Бу уришда нафақат менинг бобом балки бир ярим миллиондан ортиқ навқирон йигитлар, аёллар, кексалар хам ўз кўкракларини ўққа тутиб фашизмга қарши курашганлар. Уларнинг қалбларида тирик қайтиш эмас ғалаба билан қайтиш ўз  Ватанларини ватандошларини харқандай  зуғудан озод қилиш шукухи бўлган. Ватандошларимиз Берлин остонасигача бориб жанг қилиб кимдир оёғидан, кимдир қўлидан, кимдир кўз нуридан айрилиб, кўклари орден, медалларга тўлиб юртларига  қайтган бўлса, айримлари нон нишонсиз, улардан фақат қора хат қайтди. Бундай мутхиш воқеа нафақат инсонни, бутун дунёни ларзага солади ва тинч, осоишда ҳаётни қадрига етишга чорлайди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг инсонпарварлик тамойилига асосланган оқилона сиёсати ва шарофати туфайли инсон кадри хамда хотирасига нисбатан эзгу муносабатда бўла бошлаганимиз айни хақикатдир .
Давлат дастури асосида амалга оширилаётган ишларимизда ҳалкимиз маънавиятининг етуклик даражаси ўз ифодасини топмоқда. Нероний отахон  ва онахонларимизнинг таълим тарбия жараёнидаги, оила ва жамиятдаги орни хам эътиборга молик. Зеро, уларнинг бой хаётий тажрибаси, сермазмун умр ёли авлод учун хамиша ибрат бўлиб келган. Бугунги кунда давраларнинг тўридан жой олиб, хар бир езгу ишнинг бошида турган, маслахатлари ва панду насихатлари билан хаммамизни тўгри ёлга бошлаган кексаларимиз жамиятда соғлом мухитни мустахкамлашга, асил қадриятларимизнинг бардавом бўлишига муносиб хисса қўшишмоқда.
Мактабимиз педагог ва ёшлари “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таминлаш максадидур. Иккинчи жахон урушида, фронт ортида хизмат қилган кекса авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар.
2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши хам кексаларга эътибор кучлилигидан далолат беради. Хар қандай мамлакатнинг йоши улуғ одамларга бўлган эътибори, ғамхўрлиги, унинг маданий даражасини белгилайди. Соддагина ўзбекона қилиб айтганда, кексаларга Нуронийларга бўлган эътибор кучлилигидан далолат беради.      
Кексаларга ҳурмат –эхтиром, меҳр -оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланган.Бежизга ,”Қариси  бор  уйнинг париси бор”, деб айтилмайди. Ҳақиқатдан ҳам,қайси хонадонда нуроний отахон ёки онахон бўлса, бу оилада, альатта, ахиллик, файз-у барака, фаравонлик бўлишини яхши биламиз.
Бугунги кунда нуронийларимизга, кексаларимизга бўлган эътибор кучайган. Улар учун турли-хил  пенсиялар, дам олиш сиҳатгоҳларига вепул йўлланмалар, хар байрамда байрамдастурхонлари ҳам ташкил қилинган.Барчамизнинг хонадонимиз пири, кўрки, дуогўйи бўлган кексаларимизни қўллаб-қувватлаш, улар  учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида мамлакатимизда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.Ҳа хонадонимиз файзи, дуогўйи бўлган кексаларимизнинг дуосини олиб яшайлик! Мана бир оддий мисол, яқиндагина қариялар нима дуо қилса,ўша нарса амалга ошади, деган гапни эшитиб қолдим.Сўнг жуда кўп ўйландим. Бир ойдан сўнг, бувимникига бордик.Бувим менга қараб,қўлларини дуога очиб, роса дуо қилдилар.Улар менга “бу йил барча фанларни яхши, яъни беш баҳога битиргин,”-деб дуо қилгандилар.Ҳозир эса,ҳақиқатдан ҳам ҳамма ўқишларим аъло дея оламан.Бунинг учун мен бувижонимгакатта рахмат айтаман.Қарисибор уйнинг –париси борлиги ростэкан.Президентимиз айтганларидек фахрийларимизнинг  хурматини жойигақўйиб,ҳар қайси кекса одамнинг юрагига етиб бориб, кўнглиникўтариб, шу биланбирга, уларнинг хаётини мазмунли қилишимиз биз, ёшларимизнинг энг асосий бурчимиздир!
Эсоналиева Гулжахон
Тел: +998939725954
Манзил: Муқумий кўчаси 63
Таълим муассасаси: Фарғона шахар
40-сонли ИДУМнинг 8-“В” синф ўқувчиси.